Коронавирусга қарши тадбирларга қатнашганларнинг маошига қўшимча тўлов қўшилади
архив фото
Карантин даврида иш жадвали 12 соатга эга ходимга ҳар кунлик ҳақ тўланадими? Корановирус тарқалишига қарши кураш тадбирларига жалб қилиш учун кунлик иш ҳақининг 6 фоиз миқдорида ҳақ тўлаш керакми? Ушбу саволга Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоб берди.
“Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек, меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.
Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.
Бундан ташқари, Президент Фармонига мувофиқ тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланиши белгиланган”, дейди Ўринбоева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг