Коронавирусга чалинганлар қаерда даволаняпти?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 65 беморнинг 59 нафари Вирусология илмий текшириш институтида, 4 нафари Наманган, 2 нафари Фарғона вилоятида даволанмоқда. Уларнинг барчаси устидан жиддий тиббий назорат ўрнатилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.
Вирусология илмий текшириш институти раҳбарияти берган маълумотларга кўра, у ерда даволанаётган беморларнинг 13 нафарида пневмония аломатлари кузатилмоқда. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг