Коронавирус «уйғонмоқда»! Гонконгда барча мактаблар ёпилади

10:52 11 Июль 2020 Дунё
1133 0

Фото: interfax.ru

10 июль куни Гонконгнинг таълим бюроси 13 июлдан бошлаб мамлакатдаги барча мактаблар ёпилишини эълон қилди. Бунга мазкур шаҳар-давлатда одамлар орасида коронавирусга чалиниш ҳоллари кўпаяётгани сабаб бўлди.

Гонконгда 9 июль куни 42 кишига коронавирус ташхиси қўйилган бўлса, уларнинг 34 нафари аҳоли орасида аниқланган. Бу эса қаторасига икки кундан бери аҳоли орасида вирус тарқалишидаги ўсиш бўлди. Янги касалланганлар орасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам бор.

Гонконгда мактаблар февралдан бери ёпилган бўлиб, кўплаб мактаблар онлайн таълим тизимига ўтди. Аммо,вирус хавфи камайгач мактаблар қайта очилганди. Бу ердаги халқаро мактаблар эса аллақачон ёзги таътилга чиққан.

Маълумот учун, Гонконгда ҳозиргача 1404 киши коронавирусга чалинган ва 7 киши бу касалликдан вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер