Коронавирус туфайли 244 нафар фуқаромиз Саудия Арабистонидан чартер рейс орқали олиб келинди

11:57 09 Март 2020 Жамият
1256 0

Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг зиёратни амалга ошираётган 244 нафар фуқаросини чартер рейс орқали Саудия Арабистонидан олиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакили маълум қилди.

Маълумот учун, Uzbekistan Airways 27 февралдан бошлаб Жидда ва Мадинага рейсларни вақтинча тўхтатди. Бу Саудия Арабистони ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши туфайли мамлакатга зиёратчилар ва туристларнинг киришига вақтинчалик чеклов ўрнатилгани билан боғлиқ.

Авиаташувчи ўшанда Саудия Арабистонида зиёратни амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун бир нечта чартер рейсларни амалга оширишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 февралдан ХХРга, 1 мартдан эса Афғонистон, Эрон, Италия ва Жанубий Кореяга авиапарвозларни вақтинча тўхтатган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер