Коронавирус: Метрода гаплашмаслик илтимос қилинди
Мексика пойтахти метроси раҳбарияти йўловчилар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун улардан метрода гаплашмасликни илтимос қилди.
«Зарарланишни жим бартараф этамиз» кампанияси” гаплашиш вақтида ажраладиган зарралар ҳажмини камайтиришни мақсад қилган. Бу зарралар ёпиқ жойларда вирусдан зарарланиш омили бўлиши мумкин”, дейилган метро раҳбариятининг мурожаатида.
Маҳаллий мутахассисларнинг фикрича, шундай йўл билан вируснинг одамлар орасида тарқалишини камайтириш мумкин.
Мехико Шимолий Американинг коронавирусдан энг кўп жабр кўрган мегаполисларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Мексикада пандемия бошидан бери 90 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, улардан 9930 нафари вафот этган.
1 июндан мамлакатда аввал киритилган чекловлар бекор қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг