Коронавирус: кунлик касалланишлар яна пасайди
2022 йил 6 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 229628 (+832) нафарни ташкил этмоқда.
Касалликдан соғайганлар жами 212649 (+466) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1586 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 134 нафар кишида пневмония аниқланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг