Коронавирус: касалланишлар сони камаймоқда

10:27 18 Октябр 2021 Жамият
427 0

Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда, кеча юртимизда 355 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

2021 йил 17 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 181312 (+354) нафарни ташкил этмоқда. 

Касалликдан соғайганлар жами 177213 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1290 нафарни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер