Коронавирус: касалланганлар — 330 киши, тузалганлар — 460 киши
2021 йил 26 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 330 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 184563 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.
Касалликдан соғайганлар жами 180305 (+460) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1312 нафарни ташкил қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг