Коронавирус ит ва мушукдан одамга юқиши ёки аксинча бўлиши мумкинми?

14:56 12 Апрель 2020 Жамият
1412 0

архив фото

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида бўлиб ўтган брифингда шу бўйича ҳам маълумот берилди.

“Коронавируснинг COVID-19 тури ит ва мушукдан одамга ёки одамдан ит ва мушукка юқиши мумкинми?“ деган саволга Инспекция бошлиғи шундай жавоб берди:

“Йўқ. Шу пайтгача 7 турдаги коронавирус одамларда касаллик чақириши мумкинлиги исботланган. Уларнинг 4 таси бутун дунёда учраб туради ва шамоллашнинг белгилари сингари намоён бўлади. Уларнинг иккитаси SARS-CoV-2 ва COVID-19 хавфлироқ тури ҳисобланади.

Агар итлар ва мушукларда одамлардаги коронавирус касаллиги клиникасига ўхшаш белгилар пайдо бўлса, билингки, бу COVID-19 касаллиги эмас!

Бу итларда учрайдиган грипп, парагрипп, мушуклар ЎРС (мушук астмаси) бўлиши мумкин. Уй ҳайвонларида ҳам юрак етишмовчилиги, пневмония, дирофиляриоз касаллигининг (гельминтозлар чақирадиган паразитар касаллик) юрак шакли ҳам учраши мумкин“.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер