Коронавирус: Дунёда эпидемия ҳақида нима гап?
Коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони дунё миқёсида 1 миллиондан ортди, 218 771 бемор тузалди, 54 137 нафари вафот этган — John Hopkins University
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Covid-19 қайд этилиш ҳолатлари ортаётганидан чуқур хавотирда — New York Times
Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яков Лицман ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясини юқтириб олишди, улар карантинга жойлаштирилди — Reuters
Германия хусусий лабораториялар ёрдамида 1 миллион фуқарода Covid-19 мавжудлигини текшириш учун тест ўтказди — Bloomberg
АҚШда ишсизлар сони 10 миллионга етди — Washington Post
Испания коронавирусга қарши кураш бўйича қатъий чоралар эълон қилинганидан сўнг қарийб 900 000 ишчи ўрнини қисқартирди — BBC
Африка давлатлари ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақидаги ёлғон ахборотларга қарши курашиш учун Facebook ва WhatsApp каби техник гигантлар билан кучларни бирлаштирмоқда — Reuters
Вируснинг тез тарқалиши билан бир қаторда ижтимоий тармоқларда Covid-19 ҳақида ёлғон маълумотларнинг кўпайиши кузатилмоқда — Reuters
Юнонистон ҳукумати апрель ойи коронавирус тарқалишига қарши курашда муҳим ой бўлишини инобатга олган ҳолда, фуқароларни карантин тадбирларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди — Reuters
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, карантин натижасида 1,25 миллиард бола уйда, чунки давлатлар ўқув муассасаларини ёпишган. Бутун дунёда карантин вақтида ота-оналар пул ишлаш билан бирга болалар билан ҳам шуғулланиб, иккита вазифани бажаришмоқда — World Economic Forum
Корхоналар ходимларни ишдан бўшатишларини олдини олиш мақсадида Европа комиссияси режа таклиф қилди. Унга кўра, иш берувчи иш ўринларини эмас, балки иш вақтини қисқартиради, ҳукумат эса ойлик маош орқали фарқини тўлайди — Reuters
Португалия парламенти Covid-19 туфайли фавқулодда ҳолатнинг яна 15 кунга узайтирилишини маъқуллади. Мамлакатда коронавирусдан зарарланганлар 9034 нафар, улардан 209 таси вафот этган — National Post
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида коронавирусдан биринчи ўлим қайд этилди — News-Asia
Австралия бош шифокори профессор Брендан Мерфининг тасдиқлашича, бутун дунёда коронавирусдан зарарланганларнинг ҳақиқий сони 5-10 миллионга яқин бўлиши мумкин — The Chronicle
Филиппин президенти Родриго Дутерте полиция ва ҳарбийларга Covid-19 пандемияси сабаб жорий этилган чекловларни бузган, айниқса тартибсизлик келтириб чиқарганларни отишга рухсат берди — Bloomberg.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг