Коронавирус: апрель ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилди

10:09 14 Декабрь 2021 Жамият
960 0

Кеча юртимизда 136 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу апрель ойидан буён энг паст кўрсаткич.

Умуман, 2021 йил 13 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196094 (+136) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 192841 (+164) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1442 нафарни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер