Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти делегацияси юртимизда қатор самарали учрашувлар ўтказмоқда
Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) президенти Чой Хёнг Жин бошчилигидаги Корея делегацияси Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Шерзод Тўхтабоев учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор таклифлар илгари сурилди. Учрашувда дастлаб икки давлат ўртасидаги фаол мулоқот қайд этилиб, ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш, ҳуқуқий соҳада замонавий ёндашувларни биргаликда ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Жорий йилнинг 12-14 июнь кунлари Бош прокуратура делегациясининг Корея Республикасига ташрифи амалга оширилиб, KEITI ҳузуридаги чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган (“Pyeontaek Eco Center”, “OSEONG Thermal Power” ва “Anyang GS Power”) заводларида жорий этилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича инновацион технологиялар ўрганилган эди.
Ушбу ташриф натижаларига кўра Жиззах вилоятида чиқинди полигонларидан биогаз ҳамда “яшил” энергия ишлаб чиқариш бўйича 2 та инвестицион лойиҳа имзоланган.
Бугунги кунда Бош прокуратура томонидан ҳудудларда Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан ўрганиш натижалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси ҳамда KEITI ўртасида қўшма тадқиқот лойиҳаларини яратиш, ходимлар малакасини ошириш ва илмий ходимлар алмашинуви бўйича ҳамкорликдаги дастурларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва KEITI ўртасидаги мунтазам учрашувлар, қўшма ишчи гуруҳлар ва умумий маълумотлар базаларини яратиш орқали мунтазам алоқа каналларини ўрнатиш, KEITI тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда потенциал ривожланадиган соҳа йўналишларини белгилаш ва ташаббусли лойиҳалар яратилишини таъминлаш, бир нечта босқични ўз ичига олган атроф-муҳит бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва салоҳиятини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш таклифлари тақдим этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг