Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқ

15:14 27 Март 2023 Сиёсат
624 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбатлари ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда

Самарқанд туманида бўлиб ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев ва ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Илҳом Ботиров Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг Янги Ўзбекистонни янги босқичда ривожлантиришдаги ўрни, инсон қадрини улуғлашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Кейинги йилларда Самарқанд туманидаги ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маданий ва бошқа соҳаларида юз берган йирик ўзгаришлар тўғрисида гапирди.

— Мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган катта ўзгаришлар Конституциявий ислоҳотларни тақозо этди, — дейди ЎзЛиДеП Самарқанд туман Кенгаши раиси, Абдужаббор Умаров. — Таклифлар бериш жараёни ва қонун лойиҳаси муҳокамасида халқимизнинг фаол иштирок этгани юртдошларимизнинг бўлғуси тинч, обод келажагига дахлдорлик туйғуси мустаҳкам эканини кўрсатди. Конституциявий ислоҳотлар жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб фуқароларнинг ижтимоий, шахсий, иқтисодий, сиёсий, экологик, маданий ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаб, ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий нормага айланди.

Учрашувда сўз олган Қонунчилик палатаси депутати Н.Ризаев ва бошқалар жорий йил 30 апрель куни республикамизда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барчани фаол иштирок этишга чақирди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер