Конституциямизда тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлайдиган қоидани ҳам, муҳрлаб қўйишимиз лозим — Президент
Фото: president.uz
Давлатимиз раҳбари очиқ мулоқотга тайёргарлик жараёнида келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилди. Жумладан:
— айрим тиббиёт муассасалари аҳоли учун узоқ ва ноқулай жойлашган. 3 мингдан ортиқ маҳалла аҳолиси оилавий шифокорлик пунктига бориш учун 10 километрдан 75 километргача йўл босишга мажбур бўлмоқда;
— тиббий хизматлар аҳоли эҳтиёжига, ҳудудлардаги одамларнинг турмуш тарзига, маълум бир касалликларнинг кўпайишига қараб белгиланмаган;
— бирламчи бўғинда 70 фоиз тиббий асбоб-ускуналар эскиргани туфайли, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати пастлигича қолмоқда;
— шифокорларнинг ойлик маоши иш натижасига қараб эмас, лавозим тариф сеткасига кўра белгиланган;
— таълим ва амалиёт бир-биридан узилиб қолган, тиббиёт олийгоҳларида битирувчиларнинг аксариятида, иш фаолияти учун зарур амалий кўникма йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг