Конституция — бахтимиз пойдевори

13:05 07 Декабрь 2018 Жамият
6775 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

Учтепа тумани 62-мактабда 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 26 йиллиги муносабати билан “Конституция — бахтимиз пойдевори“ мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Тадбир доирасида миллий истиқлол ғояси туркумига кирувчи фанлар бўйича очиқ дарслар ташкил этилди. Шунингдек, таянч мактаби ўқитувчиси, олий тоифали педагог Наргиза Рўзибоева ёш устозларга тренинг машғулоти ўтказди.

Байрам тадбирида Учтепа тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бобур Мирзаев ҳам қатнашиб, ўқувчи ёшларга эсдалик совғалари топширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер