Конго пойтахтида электр токи уриши оқибатида 26 киши ҳаётдан кўз юмди
Фото: BBC
Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншаса шаҳрида бозорда электр кабели узилиб тушган ва электр токи уриши оқибатида 26 киши ҳаётдан кўз юмган.
Маҳаллий электр энергетика компанияси маълумотларига кўра, кабель яшин уриши туфайли узилиб кетган. Оммавий ахборот воситалари фожиа қурбонларининг аксарияти бозорда савдо қилаётган аёллар эканини маълум қилди.
«Кабель узилиб, унинг учи эрталабки ёмғирдан кейин сув билан тўлган ариққа тушган», дейди Киншаса провинцияси маъмурияти спикери Чарльз Мбутамунту.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва маҳаллий ҳукумат воқеа юзасидан текшириш олиб бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг