Коллеж ва техникумда 5та соҳа бўйича ўқимоқчи бўлган хотин-қизлар грант асосида таълим олади
Вазирлар Маҳкамасининг “Коллеж ва техникумларда касб ва мутахассислик эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Белгиланишича, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқиш истагида бўлган хотин-қизлар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олади ҳамда уларнинг харажати тўлиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг