«Коинот»да мароқли таътил давом этмоқда

14:45 12 Август 2022 Жамият
623 0

Фото: Халқ сўзи

Жиззах вилояти шаҳар ва туманларида ногиронлиги бўлган, ижтимоий дафтарларда рўйхатга турган, эҳтиёжманд оилаларнинг 100 нафар ўғил-қизлари Фориш туманидаги «Коинот» болалар оромгоҳида ёзги таътилни мароқли ўтказмоқдалар.

— Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун малакали ёшлар етакчилари жалб қилиниб, турли кўнгилочар, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда, — дейди Фориш тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Абдуманнон Саидхонов. — Оромгоҳда фарзандларимиз нафақат дам олишмоқда, балки спорт ва санъат йўналишидаги тўгаракларда ўз иқтидорини юзага чиқариш имконига ҳам эга бўлишмоқда. Ҳар сафар оромгоҳга ташриф буюрганда, ранг-баранг, янги китобларга бой кутубхона ҳамиша ўғил-қизлар билан гавжумлиги гувоҳи бўламиз. Бу болаларимизнинг китобга чанқоқлиги кишини қувонтиради.

Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер