«Кўчмас мулк-3» электрон дастури: кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда самарали тизим

12:50 22 Декабрь 2022 Жамият
1954 0

Фото: Халқ сўзи

Айни пайтда Фарғона вилоятида 890 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари бўлиб, унинг 713 минг 376 тасини турар жой, 49 минг 913 тасини нотурар объект, 4 минг 80 тасини кўп қаватли уйлар хонадонлари ташкил этади.

— Шу билан бирга 549 мингта кўчмас мулкнинг эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлса, 340 мингдан зиёди кадастр паспорти шакллантирилмаган, — дейди Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Равшан Мирзаҳмедов. –«Кўчмас мулк-3» дастури асосида бу жараёндаги камчиликлар босқичма-босқич ҳал этиляпти. Шу тариқа ер ва кадастр тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида соҳадаги муаммолар қонуний ҳал этилишига эришиляпти. Мазкур жараёнда кўп йиллардан буён ўз ечимини кутаётган масалалар тажрибали мутахассислар иштирокида ўрганилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Айтиш ўринлики, 2014 йилдан буён амалиётда қўллаб келинаётган «Кўчмас мулк-3» дастури орқали солиқ солишда жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк ҳамда хусусий мулк саналган нотурар объектларнинг кадастр қийматини ҳисоблаш ишлари амалга оширилади. Дастур фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида 20 га яқин вазирлик ва идоралар кадастр хизматларига ўзаро интеграция қилинган. Мисол учун, кадастр, МИБ, солиқ, нотариал идоралари, ИИБ, банк хизматлари шу дастурга уланган бўлиб, унинг кўмагида кадастр оид барча маълумотлар – бинолар, кўп қаватли уйлар, нотурар-турар жой бинолари, томорқа ва деҳқон хўжалиги бўйича республика, ҳудудлар миқёсида керакли маълумотларни тезкорлик билан олиш имконияти мавжуд.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер