КХШТ Қозоғистондан тинчликпарвар қўшинларни олиб чиқиш санасини тасдиқлади

01:23 13 Январь 2022 Дунё
1472 0

Фото: 4esnok.by

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти(КХШТ)нинг тинчликпарвар кучлари 10 кун ичида Қозоғистонни тарк этади. Бу ҳақда ташкилот расмий вакили Владимир Зайнетдинов маълум қилди.

Зайнетдинов мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан қайд этилган 13 январда КХШТ қўшинларини олиб чиқишни бошлаш санасини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, тинчликпарвар кучларнинг ўз ватанларига қайтариш сана давлат раҳбарининг КХШТ Бош котиби Станислав Зась билан учрашувда келишилган.

Аввалроқ, Зайнетдинов Қозоғистондаги КХШТ кучлари гарчи улар ҳаётига бевосита таҳдид туғилганда ўқ узиш ҳуқуқига эга бўлсада, қурол ишлатмаганини айтган эди. Расмий вакилнинг сўзларига кўра, тинчликпарвар кучлар сафидаги йўқотишлар йўқ.

Қозоғистонда 2 январь, якшанба куни автомобиллар учун газ нархи литри учун 60 тангадан 120 тенгега ошиши муносабати билан норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевдан сиёсатни тарк этишни талаб қилишди.

4 январь куни намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам тартибсизликлар бўлиб ўтди. Кейинроқ Тоқаев ҳукумат истеъфосини қабул қилди.

5 январь куни Ақтўбеда оломон полиция ўрасини ёриб ўтиб, Акимат (ҳокимият) биносига бостириб кирди. Чимкент ва Таразда ҳам маъмурий биноларга ҳужумлар уюштирилган. Айни шу кунга келиб, Қозоғистондаги митинглар тартибсизликларга айланди. Дўконлар, банклар талон-тарож қилинди, аэропорт биноси, полиция бўлимлари, давлат идоралари ва инфратузилма объектлари тортиб олинди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев КХШТга мамлакатни қуролли гуруҳлардан ҳимоя қилиш учун қўшин юборишни сўраб мурожаат қилди.

Ташкилотнинг 10 январь Қосим-Жомарт Тоқаев мазкур ҳодисаларни ташқаридан илҳомлантирилган давлат тўнтаришига уриниш деб атади. КХШТга аъзо давлатларнинг бошқа раҳбарлари ҳам бу позицияга қўшилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер