Китоб туманида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилмоқда

18:43 14 Декабрь 2023 Жамият
574 0

Фото: Халқ сўзи

Сўнгги йилларда Китоб туманида қурилиш материаллари, тикув-трикотаж, озиқ-овқат саноати маҳсулотларидан тортиб, дори-дармон ишлаб чиқаришгача бўлган йўналишларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳудудда фаолият юритаётган “Кифти-об дори-дармон” масъулияти чекланган жамиятининг дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам улардан бири ҳисобланади.

— Корхонамиз фаолият бошлаганига кўп бўлмади, — дейди корхона раҳбари Сардор Бобомуродов. — Бу ерда замонавий технологиялар асосида бир неча турдаги дори ҳамда биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Айни пайтда 10 турдаги биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришни ўзлаштирдик. Маҳсулот асосан ички бозорга етказиб берилмоқда, шунингдек, қўшни давлатларга ҳам экспортни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб бориляпти.

Тадбиркорнинг қўшимча қилишича, келгусида корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турини кўпайтириш, қувватни янада ошириш кўзда тутилган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер