Ким Чен Ин Жанубий Кореяни «энг ашаддий душман давлат» деб тан олди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореяни «энг ашаддий душман давлат» деб атади, деб хабар бермоқда The Korea Herald нашри Корея марказий телеграф агентлигига таяниб.
Шимолий Корея раҳбари КХДР 15-чақириқ Олий халқ мажлисининг биринчи сессиясида дастурий нутқ билан чиқиш қилди.
Ким Чен Ин Жанубий Корея Шимолга қаратилган ҳар қандай провокация учун жавоб беришини айтиб, бундай ҳолатда Пхеньян уни «шафқатсиз товон тўлашга» мажбур қилишини таъкидлади.
У, шунингдек, Шимолий Кореянинг ядровий қуролга эга давлат сифатидаги мақоми ҳеч қачон ўзгармаслигини қўшимча қилди. Ким Чен Ин Пхеньяннинг «душман кучлари»га қарши курашиш учун бор кучини сафарбар этишга қасам ичди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг