"KIHE — 2022» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда

18:14 18 Май 2022 Иқтисодиёт
1209 0

Фото: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Қозоғистонинг Олмаота шаҳридаги «Атакент» кўргазма марказида «27-Қозоғистон халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмаси – KIHE 2022»нинг биринчи иш куни бошланди.

Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Мазкур делегация таркибидан юртимизда фаолият юритаётган 15 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчи фармацевтика компанияларининг вакиллари ҳамда Агентлик мутахассислари ўрин эгаллаган.

Фото: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан кўргазмага ташриф буюрган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз 3 кун давомида "Made in Uzbekistan" бренди остида ўз маҳсулотларини намойиш қилишади.

Айтиш жоиз, Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан 2021 йил давомида Қозоғистонга 7,6 млн. долларлик дори воситалари ва тиббий буюмлар экспорт қилинган.

Фото: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Кўргазмада Ўзбекистондан ташқари Буюк Британия, Германия, Россия, Хитой, Польша, Чехия, Болгария ва Беларусь каби давлатларнинг 170 дан ортиқ компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида тиббиёт соҳаси вакиллари учун конференциялар, семинарлар ва маҳорат дарслари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер