Хусусий мактабларга 1-синфга борган боланинг ота-онасига бир йил давомида мактаб учун ойлик тўловининг 450 минг сўми компенсация қилиб берилади

18:19 20 Июнь 2023 Сиёсат
632 0

Бухоролик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев хусусий таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида маълумот берди.

“Хусусий мактабларга 1-синфга борган боланинг ота-онасига бир йил давомида мактаб учун ойлик тўловининг 450 минг сўми компенсация қилиб берилади.

Тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил этиш учун олинадиган кредитнинг 14 фоиздан ортган қисми қоплаб берилади.

Хусусий мактабларда муаллимлар учун талаблар давлат мактаблари билан бир хил бўлади. Шу орқали, мактабларда ўқувчилар сони 35 нафардан кўп бўлган бирорта синф қолмайди (ҳозир 37 мингта бундай синф бор).

Умуман, ҳозирги вақтда хусусий мактабларда мавжуд 85 минг ўқувчи ўрнини 2030 йилга қадар камида 400 мингтага етказиш бўйича барча шароитларни яратиб берамиз”, – деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер