Ёзувчи Худойберди Тўхтабоев вафот этди
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида вафот этган.
Адибнинг “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Йиллар ва йўллар”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби китоблари жуда машҳур.
"Халқ сўзи" таҳририяти ёзувчининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг