Хўжаободдан хорижга кийим-кечаклар экспорт қилинмоқда

19:14 08 Август 2023 Жамият
536 0

Фото: “Халқ сўзи”

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ўтган беш йил давомида саноат ҳажми 7 баробарга ортиб, экспортчи корхоналар сони 2,5 баробарга, улар томонидан экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми 17 баробарга ошди.

Тумандаги “Нил-Гранит” МЧЖ бу борада етакчилик қилмоқда. Зеро, корхона томонидан бир йилда 38 млн. долларлик киим-кечак хориж бозорларига экспорт қилинмоқда.

— Бу ютуқлар замирида республикамизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини барқарор ривожлантириш учун қулай бизнес муҳити яратилгани мужассамдир,—дейди корхона ижрочи директори Исломбек Собиров. —Мавжуд шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда дунё бозорига “Само” бренди остидаги тайёр кийим-кечак маҳсулотларини пешма-пеш етказиб бермоқдамиз. Бу борада Португалия, Англия, Германия, Италия ҳамда Туркия каби давлатлардаги ҳамкорларимиз билан мустаҳкам алоқа ўрнатганмиз. Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 17 минг 200 дона турли ассортиментдаги кийим-кечаклар экспортга чиқарилгани корхона фаолиятининг барқарорлигидан далолат бериб турибди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Андижон вилоятида 2016 йилда саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми 6,6 млн. долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб ушбу кўрсаткич 113,3 млн. долларни ташкил этди. Жорий йилда эса экспорт ҳажми 137,3 млн. долларга етказилиши кўзда тутилган.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер