Хорватия 100 минг нафар Украина аскарини тайёрламоқчи

01:36 22 Октябр 2022 Дунё
1151 0

Фото: Reuters

Хорватия ҳукумати 100 000 нафар Украина Қуролли кучлари аскарини тайёрлашга қарор қилган ва мамлакат президенти Зоран Миланович бунга нима учун қарши эканини тушунтириб бериши керак.

Бу ҳақда Хорватия бош вазири Андрей Пленкович Брюсселда Европа Иттифоқи саммити чоғида айтиб ўтди.

«Қарор аллақачон қабул қилинган. Миссия бюджети тахминан юз миллион еврони ташкил қилади. Бу ерда гап ўқтиш ва машғулотлар ҳақида кетяпти. Юз минг аскар келиб, кейин кетади, дегани эмас. Хорватия таклиф қиладиган махсус билимларга эга. Бу умумий миссияга қўшилган мақсадли ҳиссадир», деган Пленкович.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зоран Миланович Украина Қуролли кучлари ҳарбийларининг Хорватияда ўқитилишига қарши чиққан эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер