Хорижий кузатувчилар сайловолди жараён билан танишди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Шу йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловлар халқаро ташкилотлар томонидан ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Хорижлик кузатувчилар жойларда бўлиб, сайловга тайёргарлик жараёни билан танишмоқда. Хусусан, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг узоқ муддатли кузатувчилари Айрис Ўрук ва Винсент Годбиллонлар Андижон вилоятида бўлиб, жараён билан танишди.
Улар дастлаб ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди. Комиссия раиси Бахтиёржон Расулов сайловга тайёргарлик жараёни, сайлов участкаларида сайловчиларга яратилган шароитлар, масъулларнинг мавзуга доир билимини шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
Хорижий кузатувчилар ҳудудий комиссия ва комиссия аъзоларининг иш фаолияти, жараённи оммага етказиш учун барпо этилган қулайликлар билан танишди.




Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг