Хорижий кузатувчилар ўз миссиясини бошлади
Фото: Халқ сўзи
Андижонда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Милош Антич ҳамда Маркета Неквидова ўз миссиясини бошлади.
Улар 2-Андижон округ комиссиясига ташриф буюриб, коммиссия раиси қабулида бўлди. Суҳбат округ фаолияти, тайёргарлик жараёнлари ҳақида борди. Шунингдек, референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолари ўқув жараёнини кузатдилар.
Хорижий кузатувчиларнинг мамлакатимиздаги миссияси давом этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг