Хорижий фуқароларнинг виза муддати узайтирилди

10:39 04 Август 2020 Жамият
985 0

Республика махсус комиссиясининг коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича 2020 йил 30 июлдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқароларининг виза муддати автоматик равишда шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар узайтирилди.

Уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди, жарима ундирилмайди.

"Ушбу масала бўйича қўшимча саволлар туғилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штабига (+998712332828, +998 971365151, call center – 1164, telegram: +998971365151) ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишонч телефонига (+998712000088) мурожаат қилиш мумкин" дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер