Хоразмдаги кийим-кечак бозорларидан бирида йирик ёнғин юз берди

15:00 07 Ноябрь 2024 Жамият
493 0

Видеодан кадр

Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган кийим-кечак бозорларидан бирида йирик ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 7 ноябрь куни соат 12:53 да туманнинг Шерматлар МФЙ, Гурлан кўчасида жойлашган кийим-кечак савдо дўконларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:20 да ўраб олинган ва соат 13:50 да ўчирилган.

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ», дейилади вазирлик хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда айтилишича, бозор яқинида турган 3 та автомобиль ҳам ёниб зарарланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер