Хоразмда кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига китоб тарқатилди
“Халқ сўзи Online”. Одилбек Одамбоев/Хоразм. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ташаббуси билан “Билим – хазина” китоб дўкони ҳомийлигида “Таътилда китоб ўқиймиз” хайрия акцияси ташкил этилди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад баҳорги таътил кунларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат. Акция доирасида Наврўзи айём кунлари асосан кам таъминланган оилалар фарзандларига ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдоналари бўлган бадиий асарлар, ҳамда тарихий мавзулардаги китоблар бепул тарқатилмоқда. Бу эса пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин даврида ўсмир ёшларнинг қимматли вақтларини бекор ўтказмасдан мутолаа маданиятини, тафаккурини юксалтиришга хизмат қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг