Хоразмда фуқаро 2 890 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

16:03 06 Январь 2024 Жамият
449 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро З.О. га қарашли сув насоси электр тармоғига ноқонуний уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 520 млн 344 минг сўм (578 минг 160 кВт⋅соат) зарар етказилгани аниқланди.

Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси 2 минг 890 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер