Хоразмда «Дишан-қалъа» маданий ёдгорлиги деворининг бир қисми қулаб тушди

19:32 25 Февраль 2022 Жамият
2017 0

Фото: Маданий мерос агентлиги

Хоразм вилоятидаги «Дишан-қалъа» маданий ёдгорлиги деворининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, амалга оширилган ишлар натижасида «Дишан-қалъа» меъморий ёдгорлиги ҳисобланган хусусий уй ичидаги деворнинг бир қисми қулагани аниқланган. Тарихий обидани асраб-авайлашга халақит берган фуқаро бир неча марта расмий огоҳлантириш олган. Натижада, вазият маданий мероснинг ёмонлашишига олиб келди.

Маълумотларга кўра, девор жорий йилнинг 23 февраль куни соат 01:00 да қулаган. Вайронагарчилик сабаби табиий қор ва ёмғир сувлари туфайлилиги айтилмоқда. Айни пайтда ёдгорлик деворининг ёғоч устунли қолган қисмларини сақлаб қолиш чоралари кўрилмоқда.

Хива шаҳрида жойлашган маданий мерос объекти Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк давлат реэстрига киритилган.

«Дишон-қалъа» девори 1842 йилда Хива хони Оллоқулихон (1825-1842) буйруғи билан қурилган. Деворнинг умумий узунлиги тахминан 6200 метр бўлиб, 10 та дарвозага эга эди.

Бугунги кунга қадар тахминан 1400-1600 метр сақланиб қолган. 2005 йилда ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси иштирокида шимолий қисмининг 80 метри тўлиқ таъмирланиб, қайта тикланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер