Хоразм вилоятида умумий қиймати 60 миллион сўмдан ортиқ саксовул дарахтлари қўпориб ташланди

14:20 08 Август 2023 Жамият
451 0

Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Янгиариқ туманида яшовчи фуқаро D.A. Тупроққалъа туманидан табиий ҳолатда ўсган саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда қўпориб, олиб кетётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 61 млн 908 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, D.A.ga 1 млн 650 минг сўм миқдорида жарима солинди.

Фуқаро жами 63 миллион 558 минг сўм тўлайдиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер