Хоразм вилоятида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

16:04 13 Март 2026 Сиёсат
329 0

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2026 йил 28 январь куни ўтказилган сайёр мажлисида қабул қилинган қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда соғлиқни сақлаш, қурилиш, бандлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, энергетика ҳамда таълим соҳаларида коррупция хавфини камайтиришга қаратилган вазифалар ижроси юзасидан масъул идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Ҳазорасп тумани ҳокими ҳам коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматларини шаффоф ташкил этиш ва туманни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Муҳокама давомида Миллий кенгаш сайёр мажлисида қабул қилинган қарор ҳамда чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Хизматлар кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, инсон омилини қисқартириш, шаффоф механизмларни жорий этиш орқали коррупция омилларини бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, вазифаларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган айрим муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Муҳокама якунида Миллий кенгаш қарори ҳамда чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан масъул идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер