Хоразм вилояти ҳокими стипендияси ғолиблари аниқланди

17:47 22 Июнь 2023 Жамият
982 0

Жорий йилда Хоразм вилоятида умумтаълим мактаблари, профессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар учун вилоят ҳокими стипендияси таъсис этилган эди. Махсус комиссия ушбу стипендияни олиш учун тавсия этилган номзодларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, иқтидори ва ижтимоий фаоллигини кўрсатиб берувчи ҳужжатларни Низом талаблари асосида ўрганиб чиқиб, ғолибларни аниқлади. Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов 29 нафар иқтидорли ва ижодкор ёшларга махсус сертификатларни тантанали равишда топширди.

Шунингдек, вилоятда IT таълим хизматларини кўрсатиш, ёшларнинг дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокими грантлари эълон қилинган эди. Танловга топширилган барча ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

Танлов якунига кўра Зафарбек Собиров “MBOS” лойиҳаси орқали 1-ўринни эгаллаб, 100 миллион сўм, Жамшидбек Қуранбаев “Zerox” лойиҳаси орқали 2-ўринни қўлга киритиб, 80 миллион сўм ва Беҳрузбек Болтаев “Trim uz” лойиҳаси орқали 3-ўринга сазовор бўлиб, 60 миллион сўм миқдоридаги грантлар соҳиби бўлдилар.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер