Хонадондаги ичимлик суви истеъмолга яроқлими?

13:57 30 Июль 2024 Жамият
214 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси Маҳаллалар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Меморандум имзолади. Унга кўра, ўзаро ҳамкорликда ҳудудларда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли манфаатини ҳимоя қилиш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Меморандум ижросини таъминлаш мақсадида инспекция мутахассислари томонидан шаҳар, туманларда аҳолининг ичимлик суви сифати ўрганилмоқда. Хусусан, Бешариқ туманининг «Яккатут», «Ҳ.Олимжон», «Ватан», «Қорақўйли» ва «Дўстлик» МФЙларида инспекциялари мутахассислари томонидан «Фарғона сув таъминоти» АЖга қарашли ичимлик сув иншоотларида зарарсизлантириш ускуналарининг ҳолати, ишлаш жараёнларини ўрганиш бўйича назорат тадбирлари амалга оширилди.

«Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти Бешариқ туман бўлимига қарашли «Қорақўйли» маҳалла фуқаролар йиғинининг Бунёдкор кўчаси, «Ватан» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол кўчасида жойлашган ичимлик сув иншоотларидаги зарарсизлантириш ускуналарининг ишлаш жараёнлари ўрганилди. Яқин кунларда якунлари бўйича ҳуқуқий хулоса берилади.

Шунингдек, Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қувасой шаҳар бўлими билан ҳамкорликда бундай тадбирлар Қувасойда давом эттирилди.

— «Фарғона сув таъминоти» Қувасой шаҳар бўлими томонидан аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати бўйича аҳоли хонадонларидан сув намуналари олинди, — дейди Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассиси Шерзод Қорабоев. — Ҳозирда ичимлик суви сифатининг белгиланган санитария меъёрларига мувофиқлигини аниқлаш борасида лаборатория таҳлиллари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад аҳоли хонадонларида истеъмол қилинаётган ичимлик суви сифатини яхшилаш, камчиликларни бартараф этишга қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер