Хитойнинг Пекин шаҳрида “Ипак йўли мамлакатлари маданияти ва туризмини ривожлантириш” мавзусидаги амалий семинар бўлиб ўтмоқда
Семинарда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси, Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
Семинарнинг очилиш маросимида Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги вакили Cui Yinglan хоним, Пекин халқаро таълим университети вице президенти профессор Zheng Chengjun, Туризм қўмитаси масъул ходими Жаҳонгир Маткаримов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Бош консули Бобур Яҳёев ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Семинар жорий йилнинг 14 августига қадар давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг