Хитойлик “Tesla”ни судга берди

23:49 04 Октябр 2021 Дунё
261 0

Хитойлик харидор “Tesla”дан сотиб олган машинасида муаммо пайдо бўлган. Текширишлар натижасида, автомобиль аввал аварияга учрагани маълум бўлди.

Пекин суди “Tesla” компанияси ҳайдовчи Хан Чао томонидан 58 минг долларга сотиб олинган Tesla Model S русумли автомашина капитал таъмирталаб бўлганини аниқлади, деб хабар берган “Bloomberg” агентлиги.

2019 йил май ойида Хан Чао расмий автомобиль платформасидан Tesla Model S моделини сотиб олади. Унга машина «йўл транспорт ҳодисаси ёки конструктив шикастланишларга учрамаган»лиги айтилган эди.

2019 йил август ойида машина фойдаланиш пайтида ўчиб қолади ва Хан “Tesla”га ушбу муаммони бартараф этишни, яъни янгисига алмаштириб беришишини сўради. Лекин компания фақат нуқсонли қисмларни алмаштиришни таклиф қилган.

Автоулов эгаси машинани экспертизага юборди, у ерда машинанинг орқа ён панелларида кесиш ва пайвандлаш излари топилди. Хан ўзи сотиб олган машина аввал аварияга учраганини билди. Шундай қилиб, декабрь ойида у компанияни судга берди.

“Tesla” энди машинани қайтариши ва сотиб олинган сумманинг уч баробари миқдорида товон пули тўлаши керак. Тўланиши керак бўлган умумий сумма 233 минг долларни ташкил этади.

Хитой матбуотига кўра, бу “Tesla”нинг Хитойдаги биринчи йирик жаримаси ҳисобланади. Автомобиль ишлаб чиқарувчиси суд қароридан шикоят қилмоқчи ва Хан Чаони туҳматда айблаб, судга қайта мурожаат қилишга ҳаракат қилмоқчи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер