Хитойлик эксперт коронавирус эпидемияси қачон тугашини айтди
COVID-19 эпидемияси 2020 йил ёз фаслидан сўнг пасайишни бошлайди. Хитой соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитасининг эпидемияга қарши курашиш бўйича махсус комиссияси раҳбари Чжун Наньшань ана шундай тахминларни илгари сурмоқда, деб ёзади ТАСС.
Экспертнинг прогнозларига кўра, коронавирус эпидемияси дунё мамлакатларида камида июнь ойигача сақланиб туради. Унинг фикрича, бу вақтга келиб вирусни назорат қилиш чора-тадбирлари уни келтириб чиқарадиган ҳолатларнинг олдини олишга қаратилади.
Охирга маълумотларга кўра, вирусни юқтириб олганларнинг умумий сони 109 минг кишидан ошиб кетган. Айни пайтгача шу туфайли 3820 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 61 минг бемор тузалиб кетган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг