Хитойда сув тошқинлари туфайли қарийб 2 миллион киши эвакуация қилинди
Хитой шимолидаги Шанси провинциясида бир ҳафтадан буён тинмаётган кучли ёмғир кенг кўламли сув тошқинларини келтириб чиқарди. Ҳозир ҳудуддаги 1 миллион 760 минг киши эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Сув тошқини провинциянинг 70 дан ортиқ туман ва шаҳарларидаги уйларни вайрон қилган ва кўчкиларга сабаб бўлган. Шу билан бирга, давом этаётган ёмғирлар қидирув-қутқарув ишларини мураккаблаштирмоқда.
Бундан ташқари, провинцияда сув тошқини хавфи остида қолган кўплаб тарихий обидалар мавжуд. Маълумотларга кўра, тошқинлар оқибатида маҳаллий аҳолининг 17 минг уйи вайрон бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг