Хитойда ит, мушук, кўршапалак каби жонзотларни истеъмол қилиш расман тақиқланди

11:29 03 Ноябрь 2021 Жамият
721 0

Коронавирус пандемияси инсониятни баъзи ёмон одатлардан ҳам воз кечишга ундамоқда. Жумладан, COVID-19 дастлаб ҳайвонларда мутацияга учраб, одамларга юққани мутахассисларни зарур чоралар кўришга мажбур этяпти.

Хусусан, энди Хитойда ит, мушук, кўршапалак каби бир қатор жонзотларни истеъмол қилиш расман тақиқланди. Бу қарор Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Чеклов бутун мамлакат бўйлаб амал қилиши, айтиляпти. Ит, мушук ва енот(ракун)лар уй ҳайвонлари рўйхатига киритилиши сабабли уларни мўйнаси учун сўйишга ҳам тақиқ қўйилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер