Хитой расмийлари мактаб ўқувчиларининг ҳаётини осонлаштиришга ваъда беришди

00:55 25 Октябр 2021 Дунё
989 0

Фото: EPA

Хитойда мактаб ўқувчилари юкини камайтириш, хусусан, уй вазифалари ва қўшимча дарсларнинг ортиқча миқдорини камайтиришга қаратилган қонун қабул қилинди.

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси томонидан қабул қилинган қонуннинг тўлиқ матни эълон қилинмаган. Бироқ ошкор қилинган баъзи тафсилотларга кўра, қонун билан ота- болаларнинг интеллектуал ривожланишига, уларнинг ижтимоий кўникмаларига жалб қилишга ва ахлоқий фазилатларга эътибор беришга рағбатлантириши кабиларда оналарнинг масъулияти оширилмоқда.

Яъни ота-оналар фарзандларининг ҳам дам олишини, ҳам машғулотлар билан бандлигини тўғри тақсимлай олиши керак, шунда улар кўп вақтини Интернетда ўтказмайдилар.

Қонуннинг бажарилиши, шу жумладан, мактабдан ташқари машғулотларни молиялаштириш мажбурияти минтақавий ҳокимиятларга юклатилади.

Ҳужжат Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида турлича реакцияга сабаб бўлди. Жумладан, баъзи фойдаланувчилар маҳаллий ҳокимият ва ота -оналар ўз мажбуриятларини бажара олишига шубҳа билан қарашди.

South China Morning Post ҳафтасига олти кун эрталаб соат 9 дан кечки 9 гача ишлайдиган ота-оналардан бирининг фарзандини ўқитишга қачон вақт топиши ҳақидаги сўзларини келтирган.

BBC эса август ойида 6 ва 7 ёшли болалар ўртасида ёзма имтиҳон ўтказиш тақиқлаганини эслатиб ўтмоқда. Чунки бу уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига салбий таъсир қилади.

Шунингдек, июль ойида онлайн курслар ўтказадиган компанияларга асосий фанлар бўйича ўқиш учун пул олиш тақиқланган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер