Хитой компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

15:45 02 Июль 2024 Жамият
314 0

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Шу кунларда Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Маҳаллий корхоналар раҳбарлари, тадбиркорлардан иборат гуруҳ Хитойнинг йирик компаниялар фаолияти билан танишмоқда.

Шандонг провинцияси Тианжин шаҳрида Tianjin Xinyu House Intellegent Manufacturing Co., Ltd раҳбарлари билан мулоқот ҳам самарали кечди.

Компанияга 1974 йилда асос солинган бўлиб, 2018 йилда юқори технология ва инновацияларга асосланган йирик субъектга айланди. Бу ерда интернет тизими орқали лойиҳалаш, қурилиш, кўчмас мулкни харид қилиш ва сотиш каби хизматлар ягона платформаси яратилган. Платформага 5500 дан ортиқ қурувчи, 1200 дан зиёд архитектура хизматларини кўрсатувчи компаниялар қамраб олинган.

Учрашув давомида аҳолига қулайлик яратиш учун уй-жой ва кўчмас мулк соҳасида хизматларни рақамлаштириш, электрон дастурларни соддалаштириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Бу борада бир қатор келишувларга эришилди.

Маълумот учун, Наманган делегацияси сафарининг дастлабки кунларида Хитой компаниялари билан 200 миллион АҚШ долларидан кўпроқ ҳажмда икки томонлама манфаатли шартнома ва келишувлар имзоланди. Музокаралар давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер