Харидорга 135 000 000 сўм қайтариб берилди

12:07 31 Октябр 2019 Жамият
2459 0

Жиззах шаҳар Олмазор МФЙ “Наврўз” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ёқубов Нодир 27.09.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига мурожаат қилади. У ўз мурожаатида Жиззах шаҳридаги “АС-СЕРВИС “МЧЖга қарашли автосалондан “LASETTI -JENTRA” русумли автомашинасини 135000000 (бир юз ўттиз беш миллион сўмга) харид қилганлигини, аммо орадан бир ой вақт ўтиб автомашинанинг люк қисмида носозлик сабабли салонни ичига автомашинани ювдиришга борганида сув ўтиб ўриндиқларида кўлмак бўлиб қолганлигини кўрсатган.

Ҳолатни автосалон маъмуриятига маълум қилиб, автомашинасини тузатиб беришлари учун калити билан топшириб келганлигини, лекин шунча вақт ўтса ҳамки, автомашинасини тузатилгани тўғрисида автосалон ходимларини томонидан чақирилмаганлигидан эътироз билдирган. Ушбу мурожаат ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатилиш учун юборилган эди.

Нодир Ёқубов “АС-СЕРВИС“ МЧЖ га қарашли автосалон кўрсатган таъмирлаш ишларидан қониқмаганлиги ва автомашинадаги носозлик завод томонидаги камчилиги сабабли харид қилган янги “LASETTI -JENTRA “ автомашинасига тўланган суммасини қайтарилишини талаб қилди. Жамият мутахассислари томонидан унинг эътирози асосли деб топилиб, Нодир Ёқубовга автосалон томонидан 135000000 сўм пули тўлиқ қайтариб олиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер