Ханчжоу — 2022: Бугун Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида марказий баҳс бўлади
Шахмат бўйича жамоавий дастур бошланди. Биринчи турда йигитларимиз Қирғизистон билан баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аёллар ўртасидаги беллашувда қизларимиз хитойлик рақибалари билан 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекишди.
Бугун 2-турда эркаклар ўртасида марказий баҳс бўлиб ўтади. Унда амалдаги шахмат Олимпиадаси ғолиби ҳисобланувчи ҳамюртларимиз ҳиндистонлик рақибларига қарши дона суришади. Қизларимизни Филиппинга қарши баҳс кутиб турибди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг