Халқаро “Табиий тош” бизнес саммити бошланди

21:03 03 Март 2023 Иқтисодиёт
702 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов/«Халқ сўзи»

2-8 март кунлари мамлакатимизда илк бор “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ташаббуси билан Халқаро “Табиий тош” бизнес саммити бўлиб ўтади. Саммитда Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Италия, Туркия ва Ўзбекистондан 50 тадан ортиқ компания иштирок этади.

 Ўзбекистонда табиий пардозбоп тошлар экспортини ошириш, мамлакатимиздаги саноат корхоналар ва конлар фаолияти билан таништириш, инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот бериш, МДҲ давлатлари билан савдо алоқаларини ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ўтказилаётган тадбирда нафақат тадбиркорлар балки ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган халқаро экспертлар ҳам иштирок этишади.

Тадбирда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарув раисининг ўринбосари Баҳтиёр Бобокулов, Marmaruz савдо уйи раҳбари Андрей Диброва, Халқаро эксперт геолог (Россия) Вячеслав Камаров табиий пардозбоп тошлар ишлаб чиқаришда жаҳон тажрибаси, конлардан фойдаланиш, янги технологиялар, табиий тошлар маркетинги бўйича тақдимот ўтказишади. Шунингдек, бир қатор йирик компания вакиллари ҳам ўз корхоналари ҳақида маълумот беришди. Ишбилармон доира вакиллари учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

Саммит доирасида Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги саноат корхоналар, конлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Маълумот учун: қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилда жами 30,7 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Эътиборлиси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси корхоналари томонидан ўтган йилда 11,2 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида эса 1,4 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 152,0 фоизга ошган.

Соҳа бўйича 2022 йилда жами импорт ҳажми 593,6 млн долларни ташкил қилди.

2022 йилда соҳа бўйича 1,8 млрд долларлик, шу жумладан 1,08 млрд долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Шундан, Уюшма бўйича Инвестиция дастурига асосан 30 та лойиҳа доирасида 173 млн долларлик маблағлар, шу жумладан, 90,1 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Эътиборлиси, ўтган йилда қиймати 71,2 млн долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди, натижада 952 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Жумладан, 850 минг куб метр газобетон, 12 млн кв метр гипсокартон, 20

Экспорт ҳажми ҳисобот даврида 608,0 млн долларни (ўтган йилга нисбатан нисбатан 138,7 фоиз) ташкил қилган.

Жумладан, 81,9 млн долларлик ПВХ профил, труба ва пластмасса маҳсулотлари, 91,8 млн долларлик керамика маҳсулотлари, 40,3 млн долларлик алюмин профил ва алюминдан ясалган маҳсулотлар, 38,4 млн долларлик обои ва бошқа қоғоз маҳсулотлари экспорт қилинган.

 

Фото: Сирожиддин Воҳидов/«Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер