Халқаро кузатувчилар 1-Қорақалпоғистон округ комиссияси фаолияти билан танишди

16:30 10 Апрель 2023 Жамият
589 0

Фото: Халқ сўзи

Мамлакатимизда шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган сиёсий жараён «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ишлари қизғин паллага кириб бормоқда. Мазкур жараёнларнинг очиқ, ва ошкора ўтишида халқаро ва маҳаллий кузатувчилар институтининг ўрни муҳим.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг  Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бюросидан Питер Уолберг (Швеция)  ва Ирмели Мария Виено (Финландия) узоқ муддатли кузатувчилар Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. Халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ комиссияси фаолияти билан яқиндан танишди.

- Халқаро кузатувчилар билан учрашувда меҳмонларга Қорақалпоғистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди,  - дейди Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ комиссияси раиси У.Жалменов. Хусусан, Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Республикаси референдумини 1-Қорақалпоғистон округи фаолият юритаётгани ҳамда унинг ҳудудида 653 участка тузилганлиги, тегишли тартибда мазкур участкаларга 7 минг 931 нафар комиссия аъзолари тасдиқлангани барча ҳудудларда сиёсий жараёнган календар режага мувофиқ тайёргарлик ишлари давом қилаётгани ҳақида маълумотлар бердик.

Учрашувда халқаро кузатувчилар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари аъзоларига қўйиладиган талаблар, уларнинг тажрибаларини ошириш мақсадида ташкил қилинган ўқув семинарлари, участкаларда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун яратилган шароитлар, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, овоз берувчиларнинг электрон рўйхатини тузиш каби маълумотлар билан қизиқди ва саволларига тўлиқ жавоблар олди.

Халқаро кузатувчилар 1-Қорақалпоғистон округ комиссияси аъзоларига ва Матбуот марказида  яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишди ва сиёсий жараёнган тайёргарлик кўришдаги ташкилиш ишларга юқори баҳо бердилар.

Ғ.Отажонов, “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер