Халқаро ҳамжамият глобал электр энергияси тақчиллигидан огоҳлантирилмоқда
Иллюстратив фото
Юқори даражадаги иссиқ ҳарорат яқин ойларда электр энергиясига бўлган талабни кескин оширади. Бу эса глобал миқёсда энергия тақчилликни сабаб бўлади. Бу ҳақда "Bloomberg" нашри ёзмоқда.
Муаллифларнинг фикрича, коронавирус пандемияси, Украинадаги воқеалар ва глобал энергетика инқирози билан боғлиқ вазият 2022 йилнинг ёзида электр энергияси тақчиллигига олиб келади. Улар Шимолий ярим шарнинг аксарият қисмида ёз электр энергиясидан фойдаланишнинг одатий чўққиси чиқишини эслашди. Жанубий Осиёда ҳозирдан ҳарорат кўтарилмоқда, бу эса кондиционерларнинг тез-тез ёқилишига олиб келмоқда. Осиёдаги жазирама тўлқинлар ҳар куни электр энергиясининг соатлаб узилишига олиб келди, бу эса Покистон, Мьянма, Шри-Ланка ва Ҳиндистонда бир миллиарддан ортиқ одамнинг ҳаётини хавф остига қўйди.
«Техасдаги олтита электр станцияси май ойидан ишламай қолди. Бу ёзда АҚШнинг бир қанча штатларида электр таъминотида узилишлар юз беради. Хитой ва Японияда электр таъминоти қийин бўлади. Жанубий Африкада ёруғлик узилишлар бўйича рекорд йил кутилмоқда. Европа ҳам қалтис аҳволда: агар Москва минтақага табиий газ етказиб беришни тўхтатса, бу баъзи мамлакатларда газ ўчирилишига олиб келиши мумкин», дея башорат қилмоқда экспертлар.
Энергетика секторидан глобал углерод чиқиндилари 2021 йилда рекорд даражага кўтарилгани аввалроқ хабар қилинган эди. Пандемиядан тикланиш талабни оширди, шунинг учун энергия инқирози шароитида коммунал хизматлар кўмирга ўтишни бошлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг